Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифининг иккинчи куни — 15 июль санасида Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, аэропортда уни Шавкат Мирзиёев кутиб олган.
Олий мартабали меҳмон давлат раҳбари ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрининг меъморий обидалари билан танишади.
Изоҳ (0)