Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Lifehacker нашри тайёрланиши оддий, аммо мазаси оғизда қоладиган наггетс рецепти билан бўлишди.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • ун — 120 грамм;
  • тухум — 2 та;
  • сув — 2 ош қошиқ;
  • қуритилган нон — 250 грамм;
  • товуқ филеси — 300-350 грамм;
  • ўсимлик ёғи — 500 мл;
  • туз ва мурч.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Ун, туз ва мурч бир идишга солиниб, яхшилаб аралаштирилади.
  2. Тухум сув билан кўпиртирилади. Қуритилган нон алоҳида идишга солинади.
  3. Товуқ майда бўлакларга бўлинади ва унли аралашмага ботирилади.
  4. Сўнгра, тухумли аралашма ва қуритилган нонга ҳам ботирилади.
  5. Ёғ ўртача оловда қиздирилиб, товуқ бўлаклари ҳар икки томондан қизаргунча қовурилади.
  6. Ортиқча ёғдан халос бўлиш учун наггетслар қоғоз салфетка устига териб чиқилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати