Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида хонадонида гиёҳванд воситалари етиштириб келган шахс аниқланди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ.
Қумқўрғон туманида 2022 йил 25 июнь куни «Қорадори 2022» тадбири давомида, туман ИИБ ходимлари томонидан шу туманда яшовчи, Ф.З.нинг (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйи томорқасида 5 туп наша ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб ушланган.
3 июль куни Ф.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)