Тошкент вилояти Қибрай туманида 3 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар Ф.С. ва О.К. ўзаро тил бириктириб, Қибрай туманидаги 3 гектар ер майдонини фуқаро Г.га иссиқхона ташкил этиш учун танишлари орқали 350 минг доллари эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган. Шундан 10 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)