Раҳим Стерлинг «Манчестер Сити»дан «Челси»га ўтди. Лондонликлар вингер трансферини эълон қилди.
Лондон клуби матбуот хизмати инглиз футболчиси билан 5 йиллик шартнома имзолаганини маълум қилди.
Аввалроқ келишув 47,5 миллион фунт ва 2,5 миллион бонусни ташкил қилиши ҳақида хабар берилганди.
Стерлинг янги жамоасида ҳафтасига 300 минг фунт маош олади. Бу Раҳимни «Челси»даги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиради. АПЛда эса кучли учликка киради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)