Ҳужумчи Роберт Левандовски «Бавария» базасига қайтди.
Ижтимоий тармоқларда 33 ёшли ҳужумчи иштирок этган Мюнхендаги бугунги машғулотдан фото ва видеолар пайдо бўлди.
Поляк май ойидан буён немис клубини мавсумлар оралиғида тарк этиш ниятида эканлигини очиқ айтиб келмоқда. У «Бавария»да ортиқ ўйнашни истамаслигини маълум қилган. Аммо «Бавария» раҳбарияти уни қўйиб юборишни истамаяпти.
«Барселона» футболчининг трансфери устида ишламоқда ва Левандовски билан келишувга ҳам эришган. Мюнхенликлар унинг учун 50—55 миллион евро талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)