Раҳим Стерлинг «Манчестер Сити»дан кетаётганини маълум қилди.
27 ёшли ярим ҳимоячи Twitter саҳифасида «шаҳарликлар» билан хайрлашди.
«Манчестерга 20 ёшимда келгандим. Энди эса улғайган инсон сифатида у ерни тарк этяпман», — деб ёзган инглиз футболчиси.
Стерлинг фаолиятини «Челси»да давом эттиради. Лондонликлар Раҳим учун 47,5 миллион фунт ва бонус сифатида яна 2,5 миллион фунт тўлаб беради.
Раҳим «аристократлар» билан бир йилга узайтириш ҳуқуқи билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Англиялик футболчи 2015 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ундан аввал эса «Ливерпуль» сафида тўп сурган.
Изоҳ (0)