Ярим ҳимоячи Усмон Дембеле «Барселона»да тўп суришда давом этади.
Фабрицио Романога кўра, 25 ёшли франциялик футболчи Каталония клубида тиббий кўрикдан ўтган ва икки йиллик шартнома имзолаган. Қатор таклифларга қарамай Хави футболчини жамоада қолишга кўндирган.
Аввалроқ эркин агент мақомидаги ярим ҳимоячининг маоши янги шартномага кўра 40 фоизга камайиши хабар қилинганди.
Қайд этиш керак, Дембеленинг жамоа билан шартномаси 1 июль куни ўз ниҳоясига етганди.
Футболчи ўтган мавсумда «Барселона» сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)