«Дарё»да Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг вазирлар ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга топшириқ бергани айтилган мақола эълон қилинганди. Андижон ҳокимлиги мазкур мақолага муносабат билдирди.
«Мазкур ҳолат ҳозирда вилоят ҳокимлиги назоратига олинди. Ҳолат юзасидан батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз», — дейилади вилоят ҳокимлигининг расмий Telegram каналидаги муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 27 июнь куни қабул қилинган «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қабул қилгани, унда Абдураҳмоновнинг вазирларга Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш бўйича топшириқ бергани ёзилганди.
Изоҳ (0)