Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 2022 йил 3 июль куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, 23 июнь куни соат 23:00 ларда туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, К.З. яшаш уйида 400 000 (тўрт юз минг) сўм пул эвазига фуқаролар А.М. ва С.Б.га жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган.
3 июль куни К.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)