• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу очиқдан очиқ халқни талашга интилиш». Пластик картадаги пулларни банкомат орқали нақдлаштириш учун комиссия нархи оширилмоқдами?

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги банклардан бири тажриба тариқасида банкоматдан йирик миқдорда нақд ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия ўрнатгани ҳақидаги хабар тарқалди. Иқтисодчилар ва бошқа соҳа вакилларининг айримлари бу тўғри қарор экани ҳақида ёзса, аксарият фаоллар мазкур ҳаракат халқни очиқдан-очиқ талаш эканини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Иқтисодчи Отабек Бакиров Telegram’даги каналида банклардан бири тажриба тариқасида банкоматдан йирик миқдорда нақд ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия ўрнатганига гувоҳ бўлганини ёзди.

    Бугун банклардан бирининг тажриба тариқасида банкоматлар орқали йирик миқдорда нақд ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия ўрнатганига кўзим тушди. Бир миллионгача нақд ечиш учун комиссия аввалгидек ўзгаришсиз қолган - 1 фоиз. Кўп гувоҳ бўлаётганимиздек, одатда «баригалар» (тижорий мақсадларда нақд пулдан фойдаланувчилар) катта миқдордаги нақдликни ечиб кетишади, пенсионер/ бюджетникларга нақд пул қолмайди. Яъни нақд пулга нисбатан истеъмол хариди учун талабгорларнинг талаби қондирилмай қолади.

    Банкоматлардан чиқимларнинг таркибини кўриб, таҳлил қилаётган банклар бунга ўзлари ишонч ҳосил қилиши мумкин. Банкоматга жойлаштирилган ҳажми бўйича 75-90 фоиз нақдликнинг ечилиши сони бўйича 15-20 фоиз транзакция ҳиссасига тўғри келади (ҳудудлар ва локацияга қараб). Табиийки, бозор ва бизнес қоидаларига кўра, талаб ва таклифни мувозанатлаш учун катта миқдорда нақдлик ечиш учун юқорироқ комиссиялар ўрнатилиши истеъмолчилар учун ҳам, банклар учун манфаатли қадам бўлади. Жараённинг бундай йўлга қўйилиши нақд пулнинг транзаксион таннархи/харажатлари ва нақдликка талаб анча баланд бўлган узоқ ва чекка туманларда айниқса муҳим», – деб ёзди у.

    Журналист Шуҳрат Шокиржонов ҳам банкоматларда нақдлаштирилаётган пуллар миқдорига қараб комиссияни турлича фоизлар билан белгилаш тарафдори эканини ёзган.
    Банкларимиз бир кунда 1 миллион сўмгача бўлган нақдлаштирилаётган пулларга 1 фоизлик комиссия, 1 миллион сўмдан - 5 миллион сўмгача 3 фоиз, 5-10 миллион сўм оралиғига 5 фоиз, 10 миллион сўмдан зиёдига 10 фоизлик комиссия ўрнатиши тарафдориман. Нақд пулни эҳтиёжига яраша ишлатадиганларгина арзон комиссияга эга бўлишлари керак», – деб ёзади у.
    «Давлетовуз» Telegram-канали муаллифи эса мазкур таклифларга қарама-қарши фикр билдирди.
    Бир гуруҳ банк ва банкирларга яқин каналларда банкоматларда пул ечишда (яъни ўз пулингизни ечишда) комиссия тўлови 3 фоизгача эксперимент тариқасида оширилгани ва бунинг тўғри эканлиги ҳақида постлар ёзилмоқда (ҳттпс://т.ме/банкмижоз/3385). Гўёки 1 миллион сўмгача 1 фоиз, қолганига оширилган комиссия қўлланар эмиш. Барига, банкоматлар ишламаслиги, нақд пул йўқлиги — пластик карта эгаларининг муаммоси эмас. Бу банк тизими раҳбариятининг нўноқлиги муаммосидир балки.

    Бу очиқдан-очиқ халқни талашга интилиш, нотўғри амалиётни яна нотўғри амалиёт билан хаспўшлашга уринишдан бошқа нарса эмас. Гўёки Ўзбекистон банклари бозор муносабатларига ўтган-у, ҳозир маъмурий чекловлардан қийналиб қолишяпти. Муаммони бошқа муаммо билан, халққа оғирроқ қилиш билан ечим изламанг. Кимга имкон берилса, биринчи бўлиб халққа ўлпон солишни ўйлайди. Икки рақамли инфляция, яна ўз пулингни туя қилишлари талончиликдир», – деб ёзади муаллиф.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳам банкоматдан нақд пул ечиб олиш учун комиссия миқдори оширилишига қарши эканини ёзди.
    Айрим банклар тажриба тариқасида банкоматлар орқали йирик нақд ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия ўрнатмоқда экан. Бир миллионгача нақд ечиш учун комиссия аввалгидек ўзгаришсиз қолган – 1 фоиз.Ушбу ташаббус нақд ва нақдсиз пул ўртасида тафовутни янада кучайтириши мумкин. Ва ўртаҳол аҳолининг кўпчилиги бундан норози бўлади.

    Қорақалпоғистондаги воқеалардан дарс ўлароқ айни вақтда аҳоли норозилигини келтириб чиқарадиган ҳаракатлардан тийилган маъқул.Банклар эса ривожланган дунё банклари каби фойда олишнинг бошқа йўлларини қидирмоғи, масалан, ўз ходимлари ва маълум «каттакон»лар ўртасида тақсимланадиган кўзбўямачи имтиёзли кредитларни беришни тўхтатиш устида ишлаганлари маъқул бизнингча. Биз ва оддий аҳоли аслида бу каби имтиёзлардан кимлар кўпроқ фойдаланаётганини яхши биламиз», – деб ёзди депутат.

    Муҳокамалар давом эта бошлагач, Марказий банк ҳолатга расмий муносабат билдирди. Регуляторнинг қайд этишича, банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади.
    Бугун, 2022 йилнинг 11 июль куни тушликдан кейин, ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Марказий банк ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

    Биринчи навбатда, байрам кунлари муносабати билан республика ҳудудидаги 9 500 дан ортиқ банкоматларнинг узлуксиз ишлаши ва етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш чоралари кўрилган. Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди. Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради.

    Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, Сиздан маълумотларни тарқатишда уларнинг ҳақиқийлигини ҳамда тизимдаги хизматлар кўламига таъсирини инобатга олишингизни сўраймиз.

    Марказий банк

    11.07.2022, 19:50   Изоҳ (0)   22989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз»: Ишчи гуруҳ Uzbekistan GTL заводида ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш ҳолатини ўрганди

    11.07.2022, 19:45

    «Шу кунгача айрилмаганмиз, бундан кейин ҳам бир бўлайлик». Намангандаги қорақалпоқлар ва уларнинг авлодлари яшайдиган маҳалладан репортаж

    11.07.2022, 19:39

    Онкологик касалликка чалинганлар эмланиши мумкинми? Мутахассис жавоб берди

    11.07.2022, 19:29

    Наманганда ўзини каналга ташлаган аёл қутқариб, олиб чиқилди

    11.07.2022, 19:20

    Ўзбекистонда айрим қурбонлик қилинган жонлиқларнинг боши, териси ва ичаклари чиқинди сифатида ташлаб юборилгани аниқланди

    11.07.2022, 18:33

    Жиззах Политехника институтига киритиб қўйиш учун фуқародан 2 минг доллар олган шахс ушланди

    11.07.2022, 17:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.