Ярим ҳимоячи Серхио Бускетс 2023 йилда Шимолий Америкага йўл олиши мумкин.
Журналист Фабрисио Романинг ёзишича, футболчи янги мавсумни «Барселона» сафида ўтказади. У Хави лойиҳасининг муҳим фигураларидан бири.
Аммо ярим ҳимоячи билан шартномани узайтириш масаласи кўриб чиқилмаяпти. 2023 йилда эркин агентга айланадиган Бускетсга MLS клублари қизиқиш билдирмоқда. Томонлар аллақачон алоқага чиққан.
Серхио 2008 йилдан буён «Барселона»нинг асосий таркибида тўп суриб келади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)