Усмон Дембеле фаолиятини «Барселона»да давом эттиради.
Каталония клуби ва 25 ёшли футболчининг агенти музокараларнинг сўнгги босқичини муҳокама қилмоқда. «Кўк-анорранглилар» кейинги ҳафтанинг ўрталарида Дембеле билан янги шартномани эълон қилади.
Ҳозирда эркин агент бўлиб турган Усмоннинг маоши 40 фоизга қисқаради ва у билан 2 йиллик битим имзоланади.
Қайд этиш керак, Дембеленинг жамоа билан шартномаси 1 июль куни ўз ниҳоясига етганди.
Футболчи ўтган мавсумда «Барселона» сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)