«Челси» бош мураббийи Томас Тухель Криштиану Роналдуни жамоага олиб келишга қарши.
Daily Mail нашрининг ёзишича, немис мутахассиси «аристократлар» ҳужум чизиғида Раҳим Стерлинг, Рафинья Диас ва Кай Ҳаверцлар бўлишини хоҳламоқда.
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси билан шартнома имзоланиши ўйин балансини бузиб юбориши мумкин.
Худди шунга ўхшаш вазият ўтган мавсумда ҳам юз берганди: манкунианликлар бош мураббийлигида Сульшер Жейдон Санчо, Мэйсон Гринвуд ва Маркус Рэшфордларни синамоқчи эди. Аммо Роналдунинг «Ювентус»дан харид қилиниши режаларни ўзгартирилишига сабаб бўлган. 2021 йилнинг кузида норвегиялик мураббий қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарилганди.
Маълумот учун, Роналду оилавий сабабларга кўра қўшимча таътил олган. У қаторасига тўрт марта машғулотларни ўтказиб юборди. Криштианунинг «Манчестер Юнайтед» машғулотларига қачон қўшилиши номаълум.
37 ёшли ҳужумчи Лиссабонда бўлиб турибди. У Португалия терма жамоаси машғулотлар базасига ташриф буюрган.
Роналду 2021/22 йилги мавсум манкунианликлар сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)