«Челси» ўз ҳимоячиси Цезарь Аспиликуэтани қанчага сотмоқчи эканлиги маълум бўлди.
Evening Standard нашрининг хабарига кўра, «кўклар» испаниялик ҳимоячи учун 7 миллион фунт сўрамоқда. Маълумот учун, лондонликлар 2012 йилда Цезарни сотиб олишга шунча пул сарфлаган. Ушбу трансферга қизиқиш билдираётган «Барселона» туфайли нарх пасайиши мумкин.
Аспиликуэта «кўк-анорранглилар» билан келишувга эришган. Ҳимоячи каталонияликлар билан 2 йиллик шартнома ва йилига 11 миллион фунт маош борасида келишиб олган.
Цезарь ўз келажагини мураббий Томас Тухель билан муҳокама қилган. Немис мураббийи 32 ёшли ҳимоячини қўйиб юборишни истамайди, аммо «Манчестер Сити»дан Натан Аке харид қилинса, ушбу трансферга рухсат бериши мумкин.
Изоҳ (0)