«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.
Kicker нашрининг хабарига кўра, «Бавария» англиялик ҳужумчи трансферига қизиқиш билдирмоқда. Мюнхенликлар жамоани тарк этиши мумкин бўлган Роберт Левандовскига ўринбосар изламоқда.
Кейннинг «шпорлар» билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Ҳужумчи ушбу ёзда сотиб олиш қийин бўлади. Бир йилдан сўнг уни арзонроққа сотиб олиш мумкин бўлади.
28 ёшли ҳужумчи 2021/22 йилги мавсум АПЛда 37 та ўйинда иштирок этиб, 17 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)