«Челси» ва «Манчестер Сити» Раҳим Стерлинг борасида келишувга эришди.
The Telegraph нашрининг хабарига кўра, вингер 47,5 миллион фунт эвазига Лондон жамоасига ўтади. Яна 2,5 миллион бонус сифатида тўлаб берилиши кўзда тутилган.
Англиялик футболчи «аристократлар» билан бир йилга узайтириш ҳуқуқи билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Стерлинг янги жамоасида ҳафтасига 300 минг фунт маош олади. Бу Раҳимни «Челси»даги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиради. АПЛда эса кучли учликка киради.
Ҳозирда лондонликлар Стерлингнинг тиббий кўрикдан ўтиши борасида ишламоқда, агар ҳаммаси кўнгилдагидек кетса футболчи жамоага АҚШдаги турне давомида қўшилади, деб ёзади The Athletic.
Изоҳ (0)