«Дерби Каунти»нинг собиқ бош мураббийи Уэйн Руни MLS клубини бошқаришга яқин турибди. Бу ҳақда The Times’га таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Англиялик мураббий «Ди-Си Юнайтед»ни бошқариши мумкин. У мазкур жамоада футболчи сифатида ҳам ҳаракат қилган. Вашингтон клуби янги бош мураббий изламоқда ва асосий даъвогарлар қаторида Руни ҳам бор.
Уэйн Руни 24 июнь куни «Дерби Каунти» бош мураббийлигидан кетишини эълон қилганди. У жамоани 2021 йил январь ойидан буён бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида «Дерби Каунти» муддатидан аввал Чемпионшипни тарк этди. Мавсум давомида «Дерби» молиявий қийинчиликларни бошидан кечирди.
Мавзуга доир: Ҳарри Кейн Англия терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида Чарлтонни ортда қолдирди. Фақат бир футболчи ундан олдинда
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)