«ПСЖ» «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскини сотиб олмоқчи.
L’Equipe нашрининг ёзишича, 33 ёшли форвард парижликларнинг ҳужумни кучайтириш учун асосий мақсади ҳисобланади. «ПСЖ» раҳбарияти олдинги чизиқда Килиан Мбаппе ва Левандовски тандемини кўрмоқчи.
Қайд этилишича, «ПСЖ» агар шундай имконият бўлса, польшаликни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини қўлдан бой бермоқчи эмас.
«Бавария»дан кетмоқчи бўлиб турган Робертга ҳозирда асосий даъвогар «Барселона» бўлиб турибди. У каталонияликлар билан оғзаки келишувга эгалиги ҳам айтилмоқда.
33 ёшли форвард ўтган мавсумда мюнхенликлар сафида барча мусобақаларда 50 ўйинда 46 та гол уришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)