«Салернитана» ярим ҳимоячиси Франк Рибери 2013 йилги «Олтин тўп» натижалари адолатсиз бўлганини айтди.
Адолатсизлик бўлган. Ўша мавсумни ажойиб ўтказгандим, ғалаба қозонишим керак эди.2013 йилда ФИФА тарихда илк бор «Олтин тўп» учун овоз бериш муддатини 15 ноябрдан 29 ноябргача узайтиришга қарор қилган, шу билан бирга аввалроқ овоз берганларга, агар хоҳласа, фикрини ўзгартиришга ҳам рухсат берилганди.Овоз бериш муддати узайтирилди ва ғалати нарсалар юз берди. Буни сиёсий қарор деб ҳисоблайман.
Франк Рибери, футболчи
«Олтин тўп»ни ўша пайтда «Реал» сафида ўйнаган ва 27,99 фоиз овоз олган Криштиану Роналду қўлга киритади. Португалиялик футболчи «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси (24,72 фоиз, 2-ўрин) ва Риберини (23,36 фоиз, 3-ўрин) ортда қолдиради.
Рибери 2012/13 йилги мавсумда «Бавария» билан треблга эришади — Германия чемпионати ва Кубоги ҳамда Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонади. Ўша мавсумда Роналду ҳеч қандай йирик соврин қўлга киритмаган.
Изоҳ (0)