Disney асосий мултқаҳрамонларидан бирини йўқотади. The Guardian нашрининг ёзишича, Америка компанияси Микки Мауснинг эксклюзив ҳуқуқларидан маҳрум бўлади. Disney’нинг бу образидаги муаллифлик ҳуқуқи 2024 йилда тугайди.
Мутахассис Даниел Майеданинг огоҳлантиришича, Микки Мауснинг фақатгина 1928 йилда чизилган намунасидан фойдаланиш мумкин. Акс ҳолда Disney компанияси судга бериши мумкин.
Аввалроқ яъни 2022 йилнинг бошида Disney Винни Пух ва ёзувчи Алан Милннинг эртакларидаги бошқа қаҳрамонларга бўлган ҳуқуқлардан ҳам айрилди. Шундан кейин улар оммавий мулкка айланди ва ҳар ким муаллифлик ҳуқуқи эгаси билан масалани мувофиқлаштирмасдан қаҳрамонлардан фойдаланиши мумкин бўлди.
Маълумот учун, Disney компаниясининг рамзий қаҳрамонларидан бири Микки Маус Уолт Disney ва Аб Айверкс ҳамкорлигида яратилган. Микки 1928 йилнинг 18 ноябрида чизиб битирилганлиги учун унинг туғилган куни сифатида айнан шу кун нишонланади. Сичқонча Миккининг саргузаштлари миллионлаб мухлислар эътирофига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)