Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Хонанда Каниза кайфияти зўрлигини айтиб, тоғга гўжа ичишга кетаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.
Марҳум санъаткор Охунжон Мадалиевнинг фарзанди — хонанда Қиличбек Мадалиев саҳифасига инсонни ёши эмас, яшаб ўтганлари улғайтириши ҳақида пост қолдирди.
Туркиянинг миллионлаб мухлисларга эга актёри, «Севги изтироби» сериалидаги Камол образи орқали таниш бўлган Бурак Ўзчивит янги суратини тақдим этди.
Райҳон мухлисларига Грузиянинг Батуми шаҳридан кўриниш берди.
Муниса Ризаева ижтимоий тармоқларда оммалашган, Java томонидан куйланган «Дунё сенинг тоғангмас» таронасини ижро этди ва унга бу тарона жуда ёққанини айтди. Хонанда мухлисларидан мусиқани эшитган ёки эшитмаганлиги ҳақида сўради.
Бир неча йил Россияда ижод қилган хонанда Наргиз Зокирова тоғаси, «Ялла» гуруҳи асосчиларидан бири Фаррух Зокиров билан тушган суратни эълон қилди.
Латофатли хонанда Севара Назархон сўнгги ҳафталарда ўзини ўрмондаги элфдек ҳис этаётганини, бир инсондаги тажриба бошқа инсонга ҳам эканини ва мухлислари бир-бирини қўллаб-қувватлаши кераклигини айтди.
Ҳозир АҚШда яшайдиган, «Вир ва Зара» фильмидаги роли орқали миллионлаб мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган Болливуд юлдузи Прити Зинта янги сурати билан кўриниш берди.
Лола Тошкентдаги хонадони таъмири суст олиб борилаётгани учун усталар бригадасини алмаштиришга қарор қилди.
Нилуфар Усмонова онаси — Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг қадрдонлари билан бирга тушган суратини саҳифасига жойлади.
Зиёда онасининг уйида меҳмонда бўлди ҳамда кузатувчилари учун ота ҳовлисидан репортаж тайёрлади.
Ёш ва истеъдодли актёр Шаҳзод Султонов мухлисларига янги суратни тақдим этди.
Хонанда Фаррух Раимов марҳум хонанда Шуҳрат Қаюмовнинг «Сиз ўшаму?» қўшиғини куйлади.
Шаҳло Аҳмедова ҳам саҳифасига янги сурат жойлади.
Хушовоз хонанда Шаҳноза Отабоева ўғлини туғилган куни билан табриклади.
Жавоҳир Зокиров турмуш ўртоғи билан тушган суратини кузатувчилари билан бўлишди.
Рақс санъатининг маликаларидан бири Паризода раққосаликдан ташқари тўйларда бошловчилик ҳам қилади. У саҳифасига навбатдаги тўйда бошловчилик қилгани акс этган видеони жойлади.
Хонанда Жасур Умиров оёғи гипслангани акс этган суратни саҳифасига жойлади. Унга мухлислари тезроқ соғайиб кетишни тиламоқда.
«VIA Marokand» гуруҳи хонандаси Асал Зокирова ўзи орзу қилган автомобиль — Kia K5 харид қилди ҳамда хурсандчилигини мухлислари билан бўлишди.
Мавзуга доир:
- Instagram: Азиза Халилова оиласида жудолик, Умидахон Мурод Хонтўраевга атаб қўшиқ куйлади, Юлдуз Усмонова мухлисасига тилла тақинчоқ совға қилди
- Instagram: Иззат Шукуров «асал ойи»да, Лиил Хуррамов дўкон очди, Муниса Ризаева янги квартирасини кўрсатди, Рашид Холиқов хонадонида байрам
- Instagram: Қизини узатган таниқли сухандон, Бунёдбек Саидовга аталган ҳашаматли торт, Нигина Жабборова Акобирга турмушга чиқяптими? Наргиз Зокирова Ўзбекистондан кетди
- Instagram: «Афсонанинг қайтиши», президент билан учрашган санъаткорлар, тонировка ҳақидаги вайнлар, Лаълихонга айланган Нилуфар Усмонова
- Instagram: Умидахон янги уйли, Одина Тўхтасинова машинали бўлди, Алишер Узоқов кумири билан учрашди, Достон Эргашев ЙПХ ходимининг тўйида бепул хизматда бўлди