Нур-Султон яқин келажакда аввалги номига қайтмайди. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ерали Тугжанов маълум қилди, дея ёзади Орда нашри.
Журналистлар ундан пойтахтга аввалги исмини қайтариш шартлари ҳақида сўради, бироқ Тугжанов тўғридан-тўғри жавоб беришдан қочди.
«Бунинг учун ҳали ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Яна қайтараман, ҳозирча ҳеч қандай асос йўқ», — дейди Тугжанов.
Шунингдек, у пойтахт кунини нишонлаш санаси бошқа муддатга кўчирилганига ҳам изоҳ берди. Энди у биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг туғилган кунига тўғри келди.
«Биз бир кишининг туғилган кунини эмас, пойтахт кунини нишонлаяпмиз. Ҳар йили Нур-Султон шаҳрининг туғилган куни нишонланганидек, бундан кейин ҳам нишонланади. Биласизки, бизда кўплаб тадбирлар режалаштирилган. Улар режалаштирилганидек, 1 июлдан бошлаб ўтказилмоқда. Дўмбира куни, Қозоғистон Барси-2022 ҳам Пойтахт кунига бағишланди. 1 июлдан 8 июлгача бўлган барча тадбирлар Пойтахт куни доирасида ўтказилади», — деган Тугжанов.
2019 йил 23 март куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри номи расман Нур-Султон деб ўзгартирилганди. Бу ҳақдаги фармонни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев имзолаган.
Изоҳ (0)