Украина Ғарб давлатларидан 28 минг тоннадан ортиқ ҳарбий юк олган, қуролларнинг бир қисми Яқин Шарққа чиқиб кетмоқда, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
«Коллектив Ғарб Украинадаги можарони чўзиш умидида Киев режимига кенг кўламли қурол-яроғ етказиб беришни давом эттирмоқда», — таъкидлади Шойгу ҳарбий идоранинг конференция йиғилишида.
«Мавжуд маълумотларга кўра, Ғарб томонидан Украинага етказиб берилаётган хорижий қуролларнинг бир қисми Яқин Шарқ минтақаси бўйлаб тарқалмоқда, шунингдек, қора бозорга тушмоқда», — деди вазир.
21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. 24 февраль куни Путин Украинада «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди ва Россия қўшинлари мамлакат ҳудудига бостириб киришни бошлади.
Бунга жавобан кўплаб давлатлар Россияга қарши йирик санкцияларни жорий қилди. Бир қатор давлатлар Украинага қурол ва жиҳозлар етказиб бермоқда.
Изоҳ (0)