Амалда 2022 йилнинг январь март ойларида республикага келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 1,47 млрд долларни ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга ошган (1,42 млрд. доллар).
2022 йилнинг январь апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми кескин ошди ва мамлакатга жисмоний шахслардан 2,54 млрд доллар ўтказилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 548 млн доллар ёки 27 фоизга кўпдир.
2022 йилнинг 5 ойида жисмоний шахсларнинг хориждан пул ўтказмалари 4,19 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга кўп ҳисобланади.
2022 йил январь–июнь ойлари Россиядан 241,3 минг нафар меҳнат мигрантлари ватанга қайтиб келган бўлиб, мазкур кўрсаткич пандемиядан олдинги даврга нисбатан катта фарқ қилмайди. Хусусан, 2018 йилнинг дастлабки 6 ойида 219,1 минг, 2019 йилда 274,4 минг нафар меҳнат мигранти Россиядан Ўзбекистонга қайтиб келган.
Изоҳ (0)