«Барселона» Гампер Кубоги доирасида Мексиканинг «Pumaс» жамоасига қарши майдонга тушади.
Жамоалар ўртасидаги учрашув 7 август куни «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади.
Каталонияликлар ўз расмий сайтидаги баёнотида «Рома» ушбу Кубокда иштирок этишдан бош тортганидан сўнг, тайёр рақибни топиш қийин кечганини таъкидлайди.
Аввалроқ «Милан» Гампер Кубогида «Рома»нинг ўрнини эгаллаши хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Римликлар Гампер Кубогида иштирок этишдан бош тортган. «Кўк-анорранглилар» бунинг учун улардан компенсация ундирмоқчи эканлиги маълум бўлганди. Кейинчалик «Рома» «ПСЖ» президентининг босими туфайли ушбу Кубокда иштирок этмагани ҳақида айтилганди.
Гампер Кубоги ҳар йили ўтказилади, жорий йилги мусобақа саноқ бўйича 57-си бўлади. 2021 йилда «Барселона» ушбу ўйин доирасида «Ювентус»ни мағлуб этганди (3:0).
Изоҳ (0)