Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»нинг 5 июнь кунги машғулотларини ўтказиб юборади.
The Athletic нашрининг ёзишича, португалиялик мавсумолди тайёргарликнинг кетма-кет иккинчи кунини ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Терма жамоада ўйнаган футболчилар клуб базасига 4 июль, душанба куни келиши керак эди, бироқ Роналду оилавий шароити туфайли белгиланган вақтга етиб келолмади.
Криштианунинг жамоага қачон қайтиши ҳозирча номаълум. «Манчестер Юнайтед» 8 июль куни Таиланд ва Австралия бўйлаб турга чиқади.
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг келаси мавсум учун Роналдуни ўз режаларига киритган. Бироқ футболчи жамоанинг ЕЧЛда ўйнамаслиги ва трансфер бозоридаги суст ҳаракатдан норози, шу сабабли у ўзига бошқа клуб топиш ҳаракатида.
37 ёшли ҳужумчи Лиссабонда бўлиб турибди. У Португалия терма жамоаси машғулотлар базасига ташриф буюрган.
Роналду 2021/22 йилги мавсум манкунианликлар сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)