Жасур Яхшибоев «Легия»ни тарк этди. Бу ҳақда Польша клуби матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Варшава клуби ва Яхшибоев шартномани ўзаро келишувга кўра бекор қилган.
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи клубга 2021 йилнинг февраль ойида бориб қўшилган. У асосий таркибда битта ўйинда майдонга тушган.
Жасур ўтган мавсумни Молдованинг «Шерифф» клуби сафида ижарада ўтказди. Футболчи Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўтказилган ўйинда «Реал» дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Жасур Яхшибоев бунгача «Пахтакор» ва Беларуснинг «Шахтёр» клублари сафида ҳам ҳаракат қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)