Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, давлат раҳбарлари жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашув якунида эришилган келишувлар ижросининг боришини кўриб чиққан. Суҳбат аввалида Тожикистон президенти Ўзбекистон раҳбарининг Қорақалпоғистонда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.
Дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Савдо, транспорт ва саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилган.
Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида йўловчи поездлари қатнови йўлган қўйилгани, Зарафшон дарёсида Яван ГЭСи қурилиши лойиҳаси бўйича амалий ишлар бошлангани мамнуният билан қайд этилган. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви юзасидан фикр алмашилган.
Изоҳ (0)