Доғистоннинг Докузпаринский туманида сайёҳлар бўлган автомобиль дарага қулаб тушди, дея хабар берди Tengrinews нашри.
Бу ҳақда республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз Telegram каналида маълум қилди.
Ҳодиса Куруш қишлоғи яқинида содир бўлган, жами 6 киши жароҳат олган. Улардан беш нафари ўзлари дарадан чиқишга муваффақ бўлган, бир кишига эса қутқарувчилар ёрдам берган.
Қутқарувчилар олиб чиққан эркак оғир жароҳат олган, аммо айни дамда унинг ҳаёти хавф остида эмас. Барча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)