Украина Қуролли кучлари Мелитополга ўттиздан ортиқ зарба берди ва шаҳарда жойлашган тўртта Россия ҳарбий базасидан бирини ишдан чиқарди. Бу ҳақда босиб олинган шаҳар мэри Иван Федоров маълум қилди. Унинг аниқлик киритишича, зарбалар фақат ҳарбий объектларга берилган.
Ўз навбатида Россия давлат матбуоти томонидан Запорожье вилоятининг «ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари’ сифатида таърифланган Евгений Балицкий Украина Қуролли кучлари Мелитополнинг турар-жой ва инфратузилмасига зарба беришга уринганини айтди.
«Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг ўз вақтида ишга туширилиши туфайли аҳоли турар-жойларига зарар етказилмади, аэродром ҳудудига снарядлар тушди. Авиашаҳарчадаги хусусий уй хўжаликлари ва кўп қаватли турар жой биноларига қисман зарар етди», — деб ёзади у ўз Telegram каналида.
Изоҳ (0)