Покистон жануби-ғарбида йўловчи автобуси йўлдан чиқиб кетди ва тахминан 61 метр баландликдан дарага қулади. Associated Press нашри хабарига кўра, 19 киши ҳалок бўлган, 12 киши эса яраланган.
Автобусда жами 35 нафарга яқин йўловчи бўлган.
Тахминларга кўра, бахтсиз ҳодисага ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлган: кучли ёмғир ёғган, натижада йўл жуда сирпанчиқ бўлиб қолган.
Изоҳ (0)