Шавкат Мирзиёевнинг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистонда ушбу айём 9 июль куни нишонланади. Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали фуқаролар байрам муносабати билан қанча кун дам олиши ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, фуқаролар Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олади. Бунда:
- 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
- 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
- 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни.
Изоҳ (0)