Шавкат Мирзиёев «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
Унга кўра, 2022 йил Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль кунига тўғри келиши ҳақидаги Мусулмонлар идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган. Уламолар Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилган.
Изоҳ (0)