• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистонлик тадбиркорларга eBay, Amazon, Alibaba платформаларида савдо қилишни ўргатдик» — ХСМ маслаҳатчиси Аннабел Сайкс

    Бугун, 1 июль куни Тошкент шаҳрида Ready 4 Trade Марказий Осиё лойиҳаси доирасидаги электрон тижорат курсини тамомлаган 21 нафар ҳунармандга сертификат топшириш маросими ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Лойиҳа Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилган бўлиб, Халқаро савдо маркази томонидан амалга оширилмоқда. Марказнинг электрон тижорат бўйича маслаҳатчиси Аннабел Сайкснинг айтишича, мазкур лойиҳа ўз самарасини бера бошлаган.

    Аннабел Сайкс

    Аннабел Сайкс
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    «Лойиҳамиз 2020 йилдан бошланган бўлиб, ўтган 18 ой давомида Ўзбекистоннинг 12 та вилоятидаги 40 та кичик ва ўрта бизнес вакилларини электрон тижорат бўйича ўқитдик. Бугун улардан 21 нафарига «кичик ва ўрта бизнес учун электрон савдо» ўқув курсини тамомлагани бўйича сертификатлар тақдим этилди. Лойиҳада 8 та миллий тренерлар етишиб чиқди. Лойиҳа давомида иштирокчилар 108 минг долларлик сотувларни онлайн тарзда амалга оширишди.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Хусусан, тадбиркорлар турли хил маркетплейслар билан ишлашни, хусусан, eBay, Amazon, Alibaba платформаларида савдо қилишни ўрганишди. Онлайн дўконлар очишди. Шунингдек, лойиҳа доирасида электрон тижоратни ўрганишга мўлжалланган ўзбек тилидаги YouTube платформасида 5 та видеодарс яратдик», – деди у.

    Тадбирда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамкорлик бўлими бошлиғи Француа Бежо ҳам ўз фикрларини билдирди.

    Француа Бежо

    Француа Бежо
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    «Онлайн тижоратни ривожлантириш замон талаби. Бугун рақамли тижоратсиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Ҳамма маҳсулотни уйдан ёки офисдан туриб бемалол онлайн сотиб олиш имкони мавжуд. Биз амалга ошираётган лойиҳа ҳам айнан электрон тижоратни ривожлантиришга асосланган», – деди Европа Иттифоқи вакили.

    Махсус сертификатни қўлга киритган миниатурачи рассом Феруз Темиров ҳам мазкур лойиҳа тўғрисидаги фикрларини айтди.

    Феруз Темиров

    Феруз Темиров
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    «Бухоро шаҳрида галереям бор. Мазкур лойиҳа пандемия даврида бошланган эди. Бунда Марказий Осиёлик ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, яъни уларнинг маҳсулотларини онлайн дўкон орқали сотишни ўргатиш мақсад қилинган. Мен ҳам лойиҳада қатнашдим. Бизга мутахассислар Zoom тармоғи орқали онлайн дарс ўтди. Масалан, eBay платформасида қандай сайт очиш кераклиги, пул ўтказмалари қай тартибда амалга оширилиши, қайси почталар орқали харидорга маҳсулот етказиб бериш мумкинлиги бўйича билим олдик.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Шу лойиҳа ёрдамида eBay’да «Арт Феруз» онлайн дўконимни очдим ва жуда кўп харидорларга эга бўлдик. Шу билан бирга, ўнлаб коллексионерлар билан ҳам танишдим. Савдо платформаси орқали дунё бозорига чиқа бошладик. Ҳозирда АҚШ, Европа давлатларига маҳсулотлар сотяпмиз. Бу мен учун янги имконият бўлди», – деди рассом.

    01.07.2022, 20:56   Изоҳ (0)   14296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан 4 кун дам олади

    01.07.2022, 20:32

    Хоразмда қалбаки акциз маркали ароқ сотиб келган савдо дўконлари эгаларига жиноят ишлари қўзғатилди

    01.07.2022, 20:32

    Марғилондаги икки қаватли савдо дўконида ёнғин содир бўлди

    01.07.2022, 20:08

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси ҳамроҳлигида журналист ва блогерлар Uzbekistan GTL заводида синтетик ёқилғи ишлаб чиқарилиши жараёни билан танишишди

    01.07.2022, 19:50

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 9 июль куни нишонланади

    01.07.2022, 19:40

    Владимир Норов Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

    01.07.2022, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.