Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган савдо марказидаги дўконда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Маълум қилинишича, «Терактаги» МФЙ Истиқбол кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган якка тартибдаги тадбиркор Р.О.га тегишли савдо дўконининг биринчи ва иккинчи қавати, ичи ҳамда томининг 40 метр/квадрат қисми ёнган. Содир бўлган ёнғин 15:03 да бутунлай ўчирилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Ёнғин қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида дўконнинг 1000 метр/квадрати сақлаб қолинган», — дейди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъули.

Ҳозирда содир бўлган ёнғиннинг сабаби ва етказилган зарари аниқланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар