Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Британиялик миллиардер, Virgin Galactic асосчиси Ричард Бренсон Украинага янги Ан-225 «Мрия» транспорт самолётини қуришда ёрдам бермоқчи. Бу ҳақда Украинанинг Россия билан музокаралар делегацияси раҳбари Дэвид Арахамия Telegram’да маълум қилди.

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

Арахамиянинг сўзларига кўра, тадбиркорнинг Гостомелга ташрифи чоғида космик соҳадаги ҳамкорликнинг шу ва бошқа масалалари муҳокама қилинган. «У қўлидан келганича ёрдам беришга тайёрлигини билдирди», — деди украиналик сиёсатчи.

Арахамия, шунингдек, янги самолёт лойиҳаси устида аллақачон иш бошланганини таъкидлади.

27 февраль куни Киев вилоятидаги Гостомел аэродромида Украинанинг Ан-225 «Мрия» транспорт самолёти Россия кучлари томонидан йўқ қилингани маълум бўлди. «Укроборонпром» концернининг таъкидлашича, самолётни реконструкция қилиш учун тахминан уч миллиард доллар ва беш йилдан кўпроқ вақт керак бўлади.

Аввалроқ Буюк Британия Украинага ҳарбий ёрдам учун бир миллиард евро ажратиши маълум қилинганди. Ёрдам дронлар ва ҳаво мудофааси тизимларини ўз ичига олади. Шу тариқа, Британия томонидан Киевга уруш бошлангандан бери ажратилган умумий ёрдам миқдори 2,6 миллиард евродан ошади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар