Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Чинобод кўчасидаги «Аpril» ресторани кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича «Аpril» ресторани Иқтисодий судлар ҳукми билан Миробод тумани МИБ томонидан аукционга қўйилган.
2017 йилда қурилган ушбу мажмуа 43 та хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони 0,64 гектар. Бинонинг майдони — 2 745 квадрат метр. Ресторанда газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган рестораннинг бошланғич баҳоси — 20,6 млрд сўм. Аризалар 1 август 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Чорвоқдаги дам олиш маскани 32,5 млрд сўмга аукционга қўйилганди.
Изоҳ (0)