2022 йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистон картошка импортига 51,5 миллион доллар сарфлади. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат статистика қўмитаси ҳисоботидан маълум бўлди.
Бу маблағнинг ярмидан кўпи Покистонга тўғри келди – 36,7 миллион доллар. Жорий йилда бу мамлакатдан картошка импорти тўрт баробарга ошди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Покистондан мандарин (5,6 миллион доллар) ва чой (58,9 минг доллар) сотиб олади. Иккаласининг ҳажми мос равишда 2,1 ва 56 мартага ошди.
Аввалроқ Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)