Ўзбекистон Россия мева-сабзавот бозоридан кетган мамлакатлар ўрнини эгаллай бошлади. Бу ҳақда«Коммерсантъ» хабар берди.
Масалан, Хитой ва Сербиядан мева-сабзавот маҳсулотлари тўғридан-тўғри Свердловск вилоятига етказиб берилмай қолгани боис Ўзбекистон асосий етказиб берувчига айланди.
«Ўзбекистондан етказиб берилаётган маҳсулотлар улуши қарийб уч баравар ошди, – дейди «Росселхознадзор» вакили Светлана Терехова.
Унинг таъкидлашича, узоқ мамлакатлардан экзотик меваларни тўғридан-тўғри етказиб бериш тўхтатилган, бироқ уларнинг ўрнини бошқа мамлакатлар эгаллаган.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон энди Таиланд, Вьетнам, Эфиопия ва Исроил ўрнига экзотик мевалар етказиб бермоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон 5 ойда 335 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилгани ҳақида хабар берилган эди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44 минг тоннага ошган.
Изоҳ (0)