• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Шарқда порлаган юлдузлар: Энг машҳур араб актрисалари қандай кўринишга эга? (фото)

    Кино олами Голливуд ва Болливуд билангина тугаб қолмайди: Marie Claire нашри қуёшли Яқин Шарққа саёҳат қилиб, араб киноси ривожига ҳисса қўшаётган маҳаллий гўзаллар ўнталиги билан таништирди.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Миллионлаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уларнинг карьерасини кузатиб боради ва улар ўзлари дадил ҳамда ишонч билан араб аёлининг муваффақияти унинг уйидан нарига ўтолмаслиги ҳақидаги афсонани рад этади.

    Хенд Сабри

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Хенд Дубай ва Доҳадаги энг нуфузли кинофестивалларнинг доимий иштирокчиси, аммо ҳар доим ҳам актриса сифатида эмас. Афсуски, Хенд Сабрининг ижросини фақат тажрибали шарқшунослар томоша қилиши мумкин, чунки унинг иштирокидаги фильмлар ҳеч қачон Ғарбга тарқатишга қаратилмаган. Аммо унинг режиссёрлик бўйича иқтидорини инглиз тилига таржима қилинган «Қоҳира, тасаввур ва умидлар» ҳужжатли фильмда кўриш мумкин.

    Айтганча, Хенднинг карьерасидаги ижтимоий фаоллик кинода рол ўйнашдан кам бўлмаган ўринни эгаллайди. Аёл 10 йилдан ортиқ вақт давомида БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг элчиси бўлиб ишлайди, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасини фаол равишда юритади, у ерда мунтазам равишда Яқин Шарқдаги гуманитар муаммоларга эътиборни жалб қилувчи постларни нашр этади.

    Дония Самир Ганем

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Дония актёрлар оиласида туғилган, шунинг учун, актрисалик қобилияти қизга мерос бўлиб қолган. Унинг юлдузи 16 ёшида порлади — у машҳур Миср телесериалларидан бирида ўйнади. У тўлиқ метражли фильм лойиҳаларда суратга тушишдан ташқари, телекўрсатувларда фаол иштирок этади. Албатта, у ўз саҳифасини ҳам юритади ва хайрия ишлари билан шуғулланади. Унинг соҳаси болаларни ҳимоя қилишдир — актриса Мисрдаги ЮНИСЕФнинг яхши ният элчиси сифатида фаолият юритади.

    Гада Абдел Разек

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Бир мунча вақт олдин Гада Абдел Разек «Араб дунёсининг энг яхши актрисаси» сифатида Ливаннинг нуфузли Murex d’Or мукофотини олган эди. 51 ёшида аёл 40 яшардек кўринади ва у ҳозирда бирон бир хайрия ташкилотининг элчиси бўлмаса-да, уни араб услубининг рамзи деб аташ мумкин.

    Ясмин Абдулазиз

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Ясмин Абдулазиз 15 ёшида актрисалик фаолиятини бошлаган, аммо карьерасини рекламадаги иштироки билан йўлга қўйган. Айнан шундай кичик лойиҳалар унга маҳаллий телесериалларга, кейинчалик бадиий фильмларга йўл очди. Қизиғи шундаки, кинодаги карьераси эрта бошланганига қарамай, Ясмин таълим олиш ғоясидан воз кечмади. Кейинчалик иқтисод ва бизнес бошқаруви бўйича ихтисослашган нуфузли Замонавий академияни тамомлаган.

    Дорра Заррук

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Дорра Заррук нафақат гўзал, балки ҳақиқий зиёли ҳамдир. Тунис Марказий банкининг собиқ раҳбарининг қизи ўз диссертациясини фаластинлик қочқинлар муаммосига бағишлаб, ҳуқуқ ва сиёсатшунослик бўйича мукаммал таълим олди. Аммо табиат Доррани нафақат ақл, балки ажойиб ташқи кўриниш ва, албатта, актёрлик истеъдоди билан тақдирлади. Катта экранга чиқишдан олдин Дорра модель сифатида ишлашга муваффақ бўлди ва ўзини театрда ҳам синаб кўрди. Бугунги кунда у Миср ва Тунисда энг талабгир актрисалардан бири. Бундан ташқари, театрдаги тажрибаси туфайли у вақти-вақти билан Яқин Шарқдаги нуфузли кинофестивалларнинг ҳакамлар ҳайъатида фаолият юритади.

    Мона Заки

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Қизиғи шундаки, Мона Заки дастлаб актриса бўлишни хоҳламаган. У ўзининг биринчи ролини кутилмаганда кастингга ўзининг кумири —

     

    актёр Муҳаммад Собхини кўриш учун келганида олди ва у спектаклдаги ролга тасдиқланди. Бироқ ўшанда ҳам Мона буни тақдир белгиси сифатида қабул қилмади ва актрисалик ўрнига Қоҳира университетининг алоқа факультетини танлади. Тўғри, маҳоратли режиссёр уни ўша ердан топди ва уни сериалдаги ролга таклиф қилди. Ўшандан кейин Мона ўз истеъдодига қарши чиқмади ва кинода карьерасини қуришни бошлади.

    Маи Эзз Элдин

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Маининг мухлислари уни «мода маликаси» деб атайди ва бунинг сабаби бор. У нафақат изланувчан актриса, балки етакчи мода уйларининг маҳаллий ваколатхоналарида ҳам машҳур ҳисобланади. Шунга қарамай, Маини фильмларда ва ҳашаматли брендларнинг реклама кампанияларида кўриш мумкин. У Instagram’даги саҳифасига мода кўринишдаги суратларини жойлаштиради ва ўзининг камтарона севимли машғулоти — тўқишни кузатувчилари билан баҳам кўради.

    Маис Хамадан

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Маис Хамадан комедиячи ва иқтидорли пародиячи сифатида танилган. Маиснинг бир кўрсатувда филиппинча талаффузга пародия қилиши бир қанча норозиликка сабаб бўлди. Филиппинликлар иорданиялик юлдузни «ирқчи» деб атаган ҳолда жуда хафа бўлди. Бироқ Маис ўзининг ҳазили учун омма олдида кечирим сўради ва бу актрисанинг машҳурлигига таъсир қилмади. Маҳаллий ижтимоий тадбирларда ва қизил йўлакда Маисни ҳали ҳам фахрий меҳмон сифатида кўриш мумкин.

    Айтен Амер

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Мелодрама юлдузи Айтен Амер кўплаб ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, Қоҳирада тўлиқ актёрлик мактабидан ўтган. Айтен болалигиданоқ экранда порлашни орзу қилган, аммо мақсад сари йўлда у энг хавфли профессионал фобиялардан бири — камерадан қўрқишни енгиши керак эди. Моделлаштириш бизнесидаги тажриба унга ёрдам берди. Ҳозир актриса 35 ёшда ва унинг ижросида бир қанча фильмлар мавжуд.

    Несрин Тафиш

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Несрин ўзининг ажойиб гўзаллиги учун Жазоир ва Фаластин илдизларига қарздор. Аксарият ҳамкасблари сингари, у реклама ва телекўрсатувларда эпизод ролларини суратга олишдан бошлади. Аммо бугунги кунда у нафақат фильмларда рол ўйнайди, балки мусиқий клипларни ҳам чиқаради. Шунингдек, тинчликни фаол равишда ҳимоя қилиб, жамиятдаги ўз бурчини ҳам унутмайди.

    Мавзуга доир:

    • 50 ёшдан кейин машҳур бўлган ва орзуга эришиш учун ҳеч қачон кеч эмаслигини исботлаган юлдузлар (фото)
    • Подиумдан ҳокимиятгача: сиёсатчи ва шаҳзодалар билан ҳаёт йўлини боғлаган моделлар (фото)
    • Севги ёш танламайди: ёш борасида катта тафовутга эга бўлган жуфтликлар (фото)

    29.06.2022, 19:08   Изоҳ (0)   26187
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Отасиз, уйсиз яшаш осон эмас». Миллати тожик, Қозоғистон фуқароси бўлган ўзбекистонлик блогер Азода билан суҳбат (фото)

    29.06.2022, 16:56

    Instagram: Умидахон янги уйли, Одина Тўхтасинова машинали бўлди, Алишер Узоқов кумири билан учрашди, Достон Эргашев ЙПХ ходимининг тўйида бепул хизматда бўлди

    28.06.2022, 22:42

    Кинодаги карьерасини болалигиданоқ бошлаган Болливуд юлдузлари (фото)

    28.06.2022, 21:46

    «Уйланамиз», «Дадамнинг соясида» ва «Ўйламадим» — биринчи ижросидан кўра иккинчиси омадлироқ чиққан қўшиқлар (видео)

    28.06.2022, 15:31

    Машҳур актёр Хью Жекман ажойиб интерьерга эга Манхэттендаги уйини сотувга қўйди (фото)

    28.06.2022, 13:29

    Instagram: Турмуши жар ёқасида турган Муқаддас Саъдуллаева, Дилфуза Исмоиловага Mercedes совға қилишди, Иззат Шукуровнинг никоҳ оқшомидан репортаж

    27.06.2022, 22:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.