Британия бош вазири Борис Жонсон Россиянинг Украинага бостириб киришини «заҳарли эркакликнинг мукаммал намунаси» деб атади. Бу ҳақда у Германиянинг ZDF телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
«Агар Россия президенти Владимир Путин аёл бўлганида уруш бошланмас эди, — дейди Жонсон. — Агар Путин аёл бўлганида эди, албатта, у ожиза эмас — лекин агар шундай бўлганида эди, менимча, у ҳозир амалга оширган бемазмун уруш, босқин ва зўравонликни қилмаган бўларди».
Буюк Британия бош вазирининг сўзларига Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков изоҳ берди. «Кекса Фрейд ҳаёти давомида бундай тадқиқот объектини орзу қилган!», — деган у.
Изоҳ (0)