Ўзбекистонда аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Шу боис ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги (юк ва йўловчи) поездларнинг тезлигига чекловлар берилмоқда. Бу ҳақда «Ўзтемир йўлйўловчи» хабар қилмоқда.
Шу туфайли йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвалида, айниқса жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларида ўзгариш бўляпти.
«Ҳар бир йўловчини манзилига хавфсиз етказиб олиб борилишини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Шуни инобатга олиб, «Ўзтемир йўлйўловчи» АЖ раҳбарияти йўловчилардан бундай вазиятни тўғри тушунишларини истаб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин», – дейилади хабарда.
Изоҳ (0)