Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида аёл «самосуд» қилингани айтилган видео тарқалди. Видео муаллифи жамоатчиликка мурожаат қилиб, опасини бўйнидан бўғиб ўлдиргани ва бошини ёрганини айтган. Шунингдек, видеода тиббиёт ва ИИБ ходимлари аёлга ёрдам кўрсатишга уринаётгани тасвирланган.
Ҳолат юзасидан «Дарё» мухбири олиб борган дастлабки суриштирувга кўра, воқеа 2022 йилнинг 25 июнь куни содир бўлган.
Бемор яқинларининг маълум қилишича, аёлни ўша куни тунги соат 21:00 атрофида узумзорда қўшниси Т.С. ҳамда куёви О.Х. уриб, унга тан жароҳати етказган.
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, 2022 йилнинг 26 июнь куни соат 00:50 атрофида Иштихон тумани «Соҳибкор» МФЙ Тинибек қишлоғида яшовчи Ф.Ж. туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Беморга ёпиқ КСТ, бош мия чайқалиши, механик асфекдия, бошнинг тепа, бўйин олди, иккала елка, иккала сон соҳалари юмшоқ тўқималари лати, бошнинг тепа, бўйин олди соҳаларида шилинмалар ташхиси қўйилган.
Айни пайтда бемор шифокорлар назоратида бўлиб турибди.
Ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат туман сектор раҳбарлари назоратига олинган.
Аввалроқ айнан Иштихон туманида она ва унинг ўғли бошқа бир аёлни «самосуд» қилаётгани акс этган видео тарқалгани, ҳолатга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)