Ўзбекистонликлар 2022 йилнинг биринчи чорагида хорижий давлатларга 436,2 млн долларлик шахсий трансфертлар жўнатган. Бу ҳақда «Дарё»га Марказий банк ҳисоботидан маълум бўлди.
Энг кўп пул ўтказмаларини Ўзбекистондан Россия қабул қилмоқда — 122,8 млн доллар. Кейинги ўринни 112,2 млн доллар билан Туркия эгаллаган.
Қирғизистондан 37,8 млн, Хитойдан 31,9 млн долларлик шахсий трансфертлар ўтказилган ва улар мос равишда учинчи ва тўртинчи ўринда қайд этилган. Кучли бешликни 28 млн доллар билан Қозоғистон якунлаб берди.
2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан АҚШга 15,6 млн долларлик пул ўтказмалари юборилган бўлса, Украина билан бу кўрсаткич 4 млн доллар бўлган.
Ўзбекистонга ва Ўзбекистондан ўтказилган шахсий трансфертлар фарқи — 1млрд доллар.
Аввалроқ Ўзбекистонда компанияларга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар кескин камайгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)