Тошкент шаҳрида йўл қурилиши ишлари олиб борилаётгани сабабли Тошкент ҳалқа автомобиль йўли Сергели—Роҳат йўналишининг «Қўйлиқ» деҳқон бозори қаршисидаги қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, бу вақт давомида автомобиллар Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва"Қўйлиқ" деҳқон бозори оралиғида ташкил этилган қўшимча йўлдан фойдаланишлари мумкин бўлади.
«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Бўстонлиққа олиб борувчи йўлнинг бир қисми велоспорт мусобақаси сабаб транспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилиши, Тошкентда ёшлар карнавали ўтказилиши муносабати билан 29 июнгача Буюк Турон кўчаси транспортлар учун ёпилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)