Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров «Бунёдкор» академияси раҳбари сифатида иш бошлади. Бу ҳақда «қалдирғочлар» матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Ҳайдаров 27 июнь куни клуб раҳбарияти иштирокида ўтказилган йиғилишда академия директори этиб тайинланган.
Қайд этиш керак, Ҳайдаров футболчи сифатида ҳам «Бунёдкор»да фаолият олиб борган.
Азизбек Ҳайдаров бунгача ЎФА терма жамоалар директори лавозимида ҳам иш олиб борган. У ушбу лавозимни 2021 йилнинг июнь ойида тарк этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)