«Олд Траффорд» стадионининг реконструкция қилиниши «Манчестер Юнайтед» клубининг қарзини 1 миллиард фунт стерлинггача ошишига сабаб бўлади.
Daily Mirror нашрининг хабарига кўра, айни дамда манкунианликлар ўз стадион сиғимини 88 минг томошабинга етказиш режасини ишлаб чиқмоқда, шунингдек, клуб Каррингтондаги машғулотлар базасини янгиламоқчи.
«Манчестер Юнайтед»га эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи «Олд Траффорд»ни қайта таъмирлаш учун ўз маблағларини сарфламоқчи эмас.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш «қизил иблислар»нинг ҳозирги қарзини икки бараварга, яна 500 миллион фунт стерлингга оширади.
1910 йилда очилган стадионнинг айни вақтдаги сиғими қарийб 75 мингни ташкил этади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)