• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат қўмитаси йиғилишида Кинематография агентлиги фаолияти танқид қилинди

    23 июнь куни Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида кинематографияни ривожлантиришнинг устувор йўналишларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Кинематография агентлиги бош директори ахбороти эшитилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Мажлисда агентлик томонидан ушбу йўналишда муайян ишлар амалга оширилгани қайт этилган. Хусусан, 2019-2021 йилларда жами 300 та кино маҳсулоти (63 та бадиий, 126 та ҳужжатли фильм, 10 та сериал, 24 та мультфильм, ёш кино ижодкорлари иштирокидаги 60 та қисқа метражли фильм, 3 та болалар юмористик киножурнали, 14 та видеоролик) яратилган.

    Муҳаммад Имом Исо Термизий, Ҳаким ат-Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Абу Муъин Насафий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий тўғрисида ҳамда яқин ўтмишимиздан ҳикоя қилувчи «Исломхўжа», «Қўқон шамоли», «Авлоний» номли бадиий ва ҳужжатли фильмлар суратга олинган.

    Хорижий давлатларда «Ўзбек киноси кунлари» ташкил қилиниб, унда «Рангсиз тушлар», «Илҳақ», «Ибрат», «Тутқунлик» каби фильмлар намойиш этилган. Ҳудудларда кино ижодкорлари иштирокида фильмлар намойишини назарда тутувчи «Кинокарвон» акциялари ўтказилган.

    Мажлисда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда камчиликларга ҳам йўл қўйилгани қайд этилган.

    Жумладан, «Кинематография тўғрисида»ги қонун лойиҳаси белгиланган тартибда Қонунчилик палатасига киритилмаган. Кинематография соҳасида мутахассис кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган Ўзбекистон кинематография академияси ҳамда унинг қошида фильмлар ижодий гуруҳи иккинчи таркиб мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган ўрта махсус таълим муассасалари ташкил этилмаган. Республика ҳудудларида замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш ишлари якунига етказилмаган.

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Бундан ташқари, агентликнинг ҳудудий бўлимлари моддий-техник базаси маънан эскирган, тўлиқ фаолият олиб бориши учун зарур шароитлар яратилмаган. Ушбу бўлимларда киномаркетинг йўлга қўйилмаган. Кинематография соҳасида қароқчиликка қарши курашиш, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, телеканаллар, Интернет веб-ресурслари ва платформалар орқали фильмлар намойишларини тартибга солиш, рағбатлантириш ва жазолаш механизмларини амалиётга жорий этиш ишлари якунига етказилмаган.

    Шунингдек, оригинал кино маҳсулотларидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда контрафакт кино маҳсулотларини тарқатиш, маҳаллий телеканалларда хорижий ва миллий кино маҳсулотларини ноқонуний намойиш этишга қарши курашиш бўйича ҳаракатлар режаси тасдиқланмаган. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳузурида Ахборот мултимедиа стриминг платформаси фаолияти йўлга қўйилмаган. Республикада фаолият юритаётган кинотеатрларни давлат тилига дубляж қилинган хорижий фильмлар билан таъминлаш тизими жорий этилмаган.

    Мажлис давомида қайд этилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан ҳукумат вакиллари ҳамда вазирлик-идоралар масъулларига тегишли вазифалар белгилаб берилган. Мажлис сўнгида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинган.

    Эслатиб ўтамиз, март охирларида Сенат қўмитасида Озодбек Назарбеков раҳбарлик қилаётган вазирлик танқид қилинганди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда Маданият вазирлиги ходимлари дўппи кийиб ишлай бошлади (фото ва видео)
    • «Биз хусусий телеканалларга таъсир қила олмаймиз». Озодбек Назарбеков клипларни эфирдан олдириб ташлаш тўғрисида гапирди
    • Санъаткордан маданият талаб қиладиган жамият омманинг ҳордиқ чиқаришига халақит қиладиган томошабинларни ҳам тартибга чақириши керак — Маданият вазирлиги

    24.06.2022, 16:08   Изоҳ (0)   12874
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирус билан кўпроқ неча ёшдагилар касалланаётгани маълум қилинди

    24.06.2022, 15:42

    Наманганда юк машинаси Damas’лар ортилган трейлерга келиб урилди

    24.06.2022, 15:34

    Ўзбекистонда 29 июнгача ҳаво ҳарорати 45 даражагача исийди

    24.06.2022, 15:23

    Ўзбекистонда синов тариқасида «ақлли» сув ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. Бундан аҳоли нима ютади? (видео)

    24.06.2022, 14:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг икки нафар вакили Ғузор ТТБни текшириш билан овора. Вафот этган қизалоқнинг тўрт ёшли укаси эса ёрдамга муҳтож

    24.06.2022, 14:32

    Ўзбекистонда ҳақиқатда экилмаган 6,2 млн дона кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди

    24.06.2022, 14:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.