• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг оқланган собиқ бош вазири, 1,5 ойлик «отпуска»га кетган Файзулла Хўжаев, Андижонда автозавод қуриш бўйича келишув. Ўзбек матбуоти 24 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    90 йил аввал. 1932 йил 24 июнь, жума

    Хабар беришларича, Ўзбекистон ҳукумати (Халқ комиссарлари шўроси) ҳукумат раиси Файзулла Хўжаевга бир ярим ойлик «отпуска» беришга қарор қилган. «ХКС раислиги вазифаси раис ўринбосари ўртоқ Каримовга юклатилади», — дейилади «Қизил Ўзбекистон» ахборотида.

    Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 24 июнь сонидан лавҳа

    Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 24 июнь сонидан лавҳа

    Газетанинг ёзишича, 1932 йил ҳолатига Тошкент шаҳрида 18 та олий таълим муассасаси бўлиб, уларда 25 минг талаба бор. «Ҳар бир вуз ҳозирда ўзича адабиёт қидириб, уни таржима қилдириш ва бостириш учун ҳаракат қилмоқда. Бунинг натижасида қизиқ аҳволлар учрамоқдаким, масалан, САХИ агрокимё ва математика китобини таржима қилишга бошлаган бўлса, худди шу китобни SAPI ҳам таржима қилишга бошлади. Бу эса вузлар ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқлигини очиқдан-очиқ кўрсатади», — дейилади газетадаги «Юқори мактабларга ерли тилларда китоблар керак. Китоб чиқаришдаги ва таржимадаги ўзбошимчалик бицин» сарлавҳали материалда.

    Ҳасанбойдаги «Шарқ ҳақиқати» колхозида чопиқ ишлари «шармандали суръатлар билан» давом этмоқда. «Қизил Ўзбекистон»нинг кўрсатишича, бунга сабаб — «ишга колхозчи эр ва хотин-қизларнинг тўла равишда тортилмаганидир». «Колхознинг раҳбарлари саналган Маҳкам Алиев ва Қодир Шониёзовлар ‘хотин-қизлар ишлай олмайди’ деб, уларни камситиб, хотин-қизларнинг ғайратига ишонмайди», — дейилади «Қизил Ўзбекистон»даги хабарда.

    АҚШдаги бўлажак президент сайловида кимлар овоз бера олмайди? «1. Жанубий вилоятлардаги негрлар; 2. Миллий гвардиянинг солдатлари; 3. Ҳарбий ва савдо флотининг ишчилари; 4. Ишсизлар». «Қизил Ўзбекистон»нинг қўшимча қилишича, ишсизлар ва аскарларга бера олмайди, аммо «ошкора кезиб юратурган ва ҳатто полиция ҳимоясидан фойдалана турган Америка ўғрилари (гангстерлари) раисжумҳур сайловида овоз бера олади». Совет газеталари бундан дарғазаб!

    60 йил аввал. 1962 йил 24 июнь, якшанба

    24 июнь — Совет ёшлари куни:

    Журналистлар Тошкент бозорларида рейдлар уюштирган, нарх-навони ўрганган — бундан 60 йил аввал Олой Тошкентнинг энг қиммат бозори бўлмаган экан.

    30 йил аввал. 1992 йил 24 июнь, чоршанба

    Президент Ислом Каримов Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб турнедан қайтган. У Тошкент аэропортида мухбирларнинг саволларига жавоб бераркан, сафар давомида «Андижонда катта автомобиль заводи қуришга келишилгани»ни маълум қилган. «Бу заводда энг замонавий енгил машиналар, микроавтобуслар ва ихчам юк машиналари ишлаб чиқарилади», — деб таъкидлаган Каримов.

    Ўзбекистон парламентининг 2 июль куни очиладиган навбатдаги сессияси олдидан газеталар турли масъуллар, мутасаддилардан интервьюлар олмоқда. Масалан, «Халқ сўзи» газетаси мухбири ташқи иқтисодий алоқалар вазири биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан суҳбатлашган. «Чет эл сармоясининг иқтисодимизга кириб келишига имконият яратилди. Бироқ бу борадаги ишларни қониқарли даражада, деб айта олмайман», — деб таъкидлаган Содиқ Солиҳович.

    Ўзбекистон Олий судининг 1992 йил 19 июнь куни бўлиб ўтган пленумида республика ҳукуматига 13 йил (1971—1984 йиллар) давомида раҳбарлик қилган Нормуҳаммад Худойбердиев тўла оқланган.

    Келесда ёққан дўл аралаш кучли жала оқибатида сув тошқини юз берган, 500 га яқин хонадон зарар кўрган:

    ЎзА ахборотига кўра, «Захариқ ростмана тошиб, темир йўл остидан ўтган қувур торлик қилиб қолди. Тўпланган сув 1,5 метр юқори кўтарилди».

    «Халқ сўзи»нинг қўшимча қилишича, офат рўй берган жойга Ўзбекистон бош вазири Абдуҳошим Муталов келган ва «офат оқибатларини тугатишда республика ҳукумати ҳам қараб турмаслигини таъкидлаган».

    «Шифо бўлсин» хабаридан иқтибос: «Саодатхон Каримова. Бу исм нафақат Фарғона водийсида, қўшни Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистонда ҳам таниш. Сабаби, у ўзининг сеҳрли бармоқлари-ю шифобахш нур қудрати билан кўпчиликни дарддан фориғ этмоқда».

    Дунёда нима гап? Молдова президенти Мирча Снегурнинг таъкидлашича, «ҳамма нарсани ўз номи билан аташ керак — биз Россия билан жанг қиляпмиз».

    «Тошкент оқшоми»нинг ёзишича, Молдовадаги «Бендера шаҳри учун жангларда 200 дан кўпроқ киши ҳалок бўлган... Бу ердаги Тираспол шаҳрида эса 1 минг нафар киши ўлганлиги ва жароҳатланлиги тўғрисидаги хабар тарқатилди».

    Мавзуга доир:

    Ҳабиб Абдуллаевнинг вафоти, Ўзбекистоннинг қаҳрамон оналари, «ҳалоллик — совет кишисининг фазилати». Ўзбек матбуоти 21 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Янги — 1992 йилги конституция муҳокамаси, умумхалқ сайловидан қўрқмайдиган ҳоким, Мустақиллик майдонидаги доимийга айланган муваққат обида. Ўзбек матбуоти 23 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тошкентда битирув оқшомлари, саводсиз коммунистлар, қизлар билан муштлашмайдиган Авазбек Олимов. Ўзбек матбуоти 22 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    24.06.2022, 09:28   Изоҳ (0)   21596
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонда «Пилот» совға қилинган IT танлови ғолибига компьютер берилди

    24.06.2022, 09:06

    Ўзбекистон мактабларида бир ўқитувчига ўртача қанча ўқувчи тўғри келиши маълум қилинди

    24.06.2022, 07:50

    Тошкентда фуқарони хотин-қизлар бўлими бошлиғи, кейинчалик эса ҳоким ўринбосари қилиб тайинлаш учун 200 минг доллар сўраган эр-хотинга суд ҳукми ўқилди

    24.06.2022, 06:50

    Тошкентда Lacetti хавфли манёврлар билан, йўловчиси танасини люкдан чиқариб ҳаракатланди (видео)

    24.06.2022, 06:29

    Қашқадарёда 4 ёшли бола номаълум касалликдан вафот этгани айтилмоқда

    23.06.2022, 23:23

    Жиззахда газ заправкада «Жигули» портлаб кетди

    23.06.2022, 23:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.